Технологиялар

Ўзбекистонда алоқа хизматлари ҳажми 51,9 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда алоқа хизматлари ҳажми 51,9 трлн сўмга етди
Ўзбекистонда алоқа хизматлари ҳажми 51,9 трлн сўмга етди / Фото: Сурат сунъий интеллекти ёрдамида яратилган.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2026 йил январь–июнь ойларида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 51,9 триллион сўмни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,1 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Энг катта улуш компьютер дастурлаш хизматлари ҳиссасига тўғри келиб, уларнинг ҳажми олти ой давомида 25,1 триллион сўмга етди.

Телекоммуникация хизматлари ҳажми 14 триллион сўмни, ахборот соҳаси хизматлари ҳажми эса 8,6 триллион сўмни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги бошқа хизматлар ҳажми 4,3 триллион сўмга тенг бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.