Иқтисод

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар импорти 0,7 фоизга камайди

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар импорти 0,7 фоизга камайди
Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар импорти 0,7 фоизга камайди / Фото: Тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистон қарийб 1,3 миллиард долларлик тиббий ва фармацевтика маҳсулотларини импорт қилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Шу даврда ушбу тоифадаги маҳсулотлар экспорти 45,6 миллион долларни ташкил этди.

2025 йилнинг январь–август ойларига нисбатан экспорт 54,6 фоизга ошган бўлса, импорт 0,7 фоизга камайди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.