Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил январь–август ойларида Ўзбекистонда алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 71,4 трлн сўмни ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан бу кўрсаткич 21,2 фоизга ошган.
Умумий хизматлар ҳажмида энг катта улуш компьютер дастурлаш хизматларига тўғри келди. Ушбу хизматлар ҳажми 34,8 трлн сўмни ташкил этди.
Телекоммуникация хизматлари ҳажми 18,9 трлн сўмга, ахборот соҳасидаги хизматлар ҳажми эса 11,9 трлн сўмга етди. Қолган 5,8 трлн сўм бошқа алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳиссасига тўғри келди.