Технологиялар

Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитадан илк суратни узатди

Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитадан илк суратни узатди
Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитадан илк суратни узатди / Фото: Ўзбекистон космик агентлиги "Ўзбеккосмос" матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 5 август куни Хитойнинг STAR.VISION компанияси билан ҳамкорликда учирилган Ўзбекистоннинг Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитадан Ер юзасининг биринчи тасвирини узатди. Сурат учирилганидан бир неча соат ўтиб олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон космик агентлиги — «Ўзбеккосмос» матбуот хизмати хабар берди.

Суратда Греция пойтахти Афина шаҳри акс этган.

Сунъий йўлдош 5 август куни Сариқ денгиз акваториясида жойлашган Хитойнинг Хайян космодромидан учирилди. Шу куни «Ўзбеккосмос»нинг расмий YouTube каналида сунъий йўлдошнинг учирилиш жараёни тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Samarkand-2028 бортига «Ўзбеккосмос» мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект модули ўрнатилган.

У орбитанинг ўзида гиперспектрал маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.