Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — ФИФА кунлари доирасида Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўртоқлик учрашувини россиялик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Учрашувнинг бош ҳаками этиб россиялик ФИФА рефери Кирилл Левников тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дмитрий Ермаков ва Андрей Веретешкин ёрдам беради.
Ўзбекистон ва Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 24 сентябрь куни «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.