Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Корея фарматсевтика ва биотехнология бўйича меморандум имзоладилар

Дилафруз Ниязова · 11.12.2025 · 17:50 · 311 views
Ўзбекистон ва Корея фарматсевтика ва биотехнология бўйича меморандум имзоладилар
Ўзбекистон ва Корея фарматсевтика ва биотехнология бўйича меморандум имзоладилар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Кореяга хизмат сафари доирасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Кореянинг K-NBIRT (Korea National Biotech Research & Innovation Technology) ташкилоти ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашинуви бўйича Меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжат икки томонлама илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш, фармацевтика ва биотехнология соҳаларида инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда кадрлар салоҳиятини оширишни мақсад қилади.

Меморандум доирасида қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик амалга оширилади:

фармацевтика ва биотехнология соҳаларида илмий тадқиқотлар алмашинуви;

ўзбек ва кореялик мутахассислар учун ўқув дастурлари ва тренинглар ташкил этиш;

қўшма илмий лойиҳалар, технология трансфери ва инновацион ишланмаларни жорий этиш;

лаборатория инфратузилмасини ривожлантириш ва илғор тажриба алмашиш.

Томонлар ушбу Меморандум икки давлат ўртасидаги илмий ҳамкорликни мустаҳкамлашга, кадрлар тайёрлаш сифатига ижобий таъсир кўрсатишига ҳамда фармацевтика ва биотехнология тармоқларининг инновацион ривожига хизмат қилишини таъкидладилар.