Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 11.12.2025 · 16:39 · 251 views
Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Жанубий Корея фарматсевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 декабрь куни Жанубий Кореянинг нуфузли Hanyang Университети ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган Англашув меморандуми имзоланди.

Меморандум фармацевтика саноатини ривожлантириш, илмий-тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, инновацион технологияларни жорий этиш ва кадрлар салоҳиятини ошириш бўйича қатор лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

Ҳамкорлик қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

фармацевтика соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар;

профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар алмашинуви;

талабалар учун илмий-амалий дастурлар;

инновацион ишлаб чиқариш технологиялари бўйича тажриба алмашиш;

кадрлар малакасини оширишга қаратилган махсус ўқув дастурлари.

Томонлар фармацевтика тармоғини ривожлантириш ва халқаро стандартларга мос малакали кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.