Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II таклифига биноан 5-6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари сунъий интеллект соҳасида хавфсизликни таъминлаш, унинг террористик ва экстремистик мақсадларда ишлатилишига қарши курашиш, янги технологик хатар ҳамда таҳдидларга жавоб қайтаришда халқаро ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига бағишланган Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Ақаба жараёни 2015 йилда Подшоҳ Абдулла II томонидан илгари сурилган халқаро ташаббус бўлиб, терроризм ва экстремизмга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасида тажриба алмашиш ва қўшма саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга қаратилган.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.