Ўзбекистон

Навоий вилоятида 169,9 грамм героин аниқланди

Навоий вилоятида 169,9 грамм героин аниқланди
Навоий вилоятида 169,9 грамм героин аниқланди / Фото: Божхона қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Навоий вилоятида Malibu автомобилидан 169,9 грамм героин топилди. Автомобиль Кармана туманидаги «Оқтош» йўл-патруль хизмати постида тўхтатилган. Бу ҳақда Навоий вилояти божхона бошқармаси хабар берди.

Тезкор тадбир вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Автомобиль кўздан кечирилганда, салондан яшириб қўйилган гиёҳвандлик моддаси солинган ўрамлар топилди. Уларнинг умумий оғирлиги 169,9 граммни ташкил этди.

Ушбу ҳолат юзасидан зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ва терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.