Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ҳисоб палатаси биринчи марта Жаҳон банки дастурининг молиявий аудитини халқаро аудиторлик ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказди. Банк вакиллари иш натижаларини юқори баҳолади. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси хабар берди.
Бу ҳақда 25 ноябрь куни идорада Жаҳон банки миссияси билан бўлиб ўтган учрашувда сўз борди. Миссияга молиявий бошқарув бўйича етакчи мутахассис Арман Ватян раҳбарлик қилди.
Музокаралар давомида Ҳисоб палатаси халқаро стандартлар асосида хулосалар берадиган профессионал аудиторлик органига айлангани таъкидланди.
Томонлар самарадорлик аудити бўйича пилот лойиҳаларни бошлашга келишиб олди. Шунингдек, Ҳисоб палатасини Жаҳон банки томонидан мақбул деб топилган аудиторлар рўйхатига киритиш режалаштирилмоқда.
Ҳамкорликнинг яна бир йўналиши натижага йўналтирилган молиялаштириш дастурлари (Program-for-Results, PforR) бўйича операциялар аудитини 2027 йилда давом эттиришдан иборат бўлади.