Ўзбекистон

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари муҳим қарорларни қабул қилдилар

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари муҳим қарорларни қабул қилдилар
Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари муҳим қарорларни қабул қилдилар / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Қўшма баёнот қабул қилинди.

Бундан ташқари, Президентлар қуйидаги муҳим ҳужжатларни қабул қилдилар: 

– Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг муваққат аъзолигига номзоди юзасидан БМТга аъзо давлатларга мурожаат;

– Озарбайжон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиши тўғрисидаги қарор;

– Марказий Осиёда минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик концепцияси;

– Марказий Осиё хавфсизлигига хатарларнинг каталоги ва уларнинг олдини олиш бўйича 2026-2028 йилларга мўлжалланган чоралар.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.