logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Жанубий кореялик инвесторлар Ўзбекистондаги банкларнинг акцияларини харид қилишади

Жанубий кореялик инвесторлар Ўзбекистондаги банкларнинг акцияларини харид қилишади

20/05/2016 18:01

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистондаги учта йирик банкларнинг акцияларини Жанубий кореялик инвесторлар харид қилишади.

2016-йилнинг 16-май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Корея Республикаси билан савдо-иқтисодий, инвестицион ва молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.

Қарорда кўрсатилишича, жорий йилнинг 27-29 апрель кунлари Сеул шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Корея бизнес форуми якунларига кўра, республикамиздаги акциядорлик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улушини кореялик инвесторларга сотиш ва истиқболли инвестицион лойиҳаларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришилди.

Қарорда биноан, форум давомида кореядаги етакчи компания ва банкларга “Уйжойжамғармабанк” (устав капиталидаги 15 фоизини 63,6 млн. АҚШ долларига), Асакабанк (устав капиталидаги 15 фоизини 58,0 млн. АҚШ долларига) ва “Алоқабанк” (устав капиталидаги 47,54 фоизини 42,7 млн. АҚШ долларига)нинг устав капиталидаги улушларини сотиш бўйича Меморандум ва Протоколлар имзоланган.

Шунингдек, Жанубий кореялик инвесторлар “Равнақбанк”нинг 15 фоиз акциясини 0,5 млн. АҚШ долларига сотиб олишади, дейилади Қарорда.

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+