logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

Сайловчилар мурожаатлари — эътиборда

Сайловчилар мурожаатлари — эътиборда

01/12/2016 14:39

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сайлов қонунчилиги қоидаларига қатъий риоя қилиш сайловларни эркин, очиқ, адолатли ўтказишнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш жараёнида фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг сайлов қонунчилигига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш орқали сиёсий фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Бу саъй-ҳаракатлар натижасида аҳолининг мазкур жараёнга қизиқиши ортиб, сиёсий тадбирда фаол иштирок этишга интилиши кучаймоқда. Бунда, шубҳасиз, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш бўйича тадбирлар дастурининг аҳамияти катта бўлаётир. Ушбу дастурда фуқароларнинг мурожаатларига алоҳида аҳамият берилган.

Мисол учун, сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш чоғида қонунбузилишларининг олдини олиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, улар юзасидан қонунда белгиланган чораларни қўллаш ҳамда округ, участка сайлов комиссиялари билан доимий алоқа ўрнатишни таъминлаш мақсадида шу йилнинг 1-ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясида кечаю кундуз ишлаб турадиган “Ишонч телефони” — (0 371) 239-35-62, шунингдек, факс — (0 371) 239-42-43 ва электрон почта — ub_saylov@umail.uz ишга туширилди.

— “Ишонч телефони” орқали кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда, — дейди Марказий сайлов комиссияси котибияти масъул ходими Фарҳод Насриддинов. — Уларнинг асосий қисми муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш тартиби, вақтинчалик яшаш жойида овоз бериш, хорижда овоз бериш, Президентликка номзодлар билан учрашувларда иштирок этиш ва сайлов билан боғлиқ жараёнларга оид саволлардир.

Ҳозирги вақтгача 400 га яқин телефон қўнғироқларини қабул қилдик. “Ишонч телефони”га қўнғироқ қилган фуқароларга малакали мутахассислар томонидан ўзбек, рус ҳамда қорақалпоқ тилларида маслаҳат олиш имконияти яратилди.

Қолаверса, округ ва участка сайлов комиссиялари фаолияти, сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишни молиялаштириш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар кузатувчилари фаолияти, шунингдек, сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситаларида сайлов кампаниясини ёритиш, сайлов қонунчилиги бузилишига оид масалаларда тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясида фуқароларни қабул қилиш кунлари йўлга қўйилган. Фуқароларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси, унинг ўринбосари ҳамда котибият бошлиғи томонидан амалга оширилади. Бу сайлов жараёнида юзага келадиган турли масалаларни тез ва амалий ҳал қилишга имкон беради.

Шу билан бирга, Марказий сайлов комиссияси расмий веб-сайти — www.elections.uzнинг “Интерактив хизматлар” бўлимида фуқароларни кўпроқ қизиқтираётган саволлар ҳамда уларнинг жавоблари эълон қилинган. Сайловчилар, шу жумладан, ёшлар ва биринчи маротаба овоз берувчи йигит-қизлар учун уларнинг сайлов ҳуқуқларига оид махсус бўлим очилган. Сайтга кирувчилар сони кўплиги ундаги маълумотларнинг оммабоплиги ҳамда фойдаланувчилар учун қизиқарлилигидан далолатдир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) идорасида ҳам сайловчилар учун “Ишонч телефони” жорий йилнинг 14-октябридан фаол ишламоқда. Ҳозирги кунда фуқаролар “Ишонч телефони” орқали сайлов қонунчилиги, қолаверса, муҳим ижтимоий-сиёсий жараён бўйича малакали юридик маслаҳатлар олишаётир.

— Айни пайтгача республикамизнинг турли ҳудудларидан “Ишонч телефони”га 500 дан зиёд қўнғироқлар бўлди, — дейди Омбудсман котибияти ходими Габит Айдаров. — Фуқаролар, асосан, сайловчилар рўйхатини тузиш, Ўзбекистон Республикаси -Президентлигига номзодлар билан учрашувларда қатнашиш, овоз бериш, шу жумладан, - муддатидан олдин овоз бериш, сайлов бюллетенини тўлдириш тартиблари ҳақида қизиқиш билдирмоқда. Албатта, улар ўз мурожаатларига тўла-тўкис жавоб олишаяпти. Эслатиб ўтамиз, 10-96 рақамига душанбадан жумагача соат 10.00 дан 18.00 гача қўнғироқ қилиш мумкин. Қўнғироқлар республика бўйича бепул. 3-4-декабрь — сайлов арафаси ва сайлов кунида “Ишонч телефони” кечаю кундуз ишлайди.

Умуман, сайловчилар фикр-мулоҳазаларига кўра, Марказий сайлов комиссияси ҳамда Омбудсман “Ишонч телефон”лари иши сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ва уларнинг фаоллигини ошириш, айни пайтда фуқароларнинг эмин-эркин хоҳиш билдиришларини таъминлаш ҳамда сайлов жараёни мониторингини юритишга имкон беради.

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатаётган ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси жорий йилнинг 2-ноябридан 20-ноябригача бўлган даврда ушбу муҳим сиёсий тадбирга тайёргарлик кўриш жараёнини кузатиш якунлари бўйича оралиқ ҳисоботини чоп этди. Унда, хусусан, Марказий сайлов комиссиясининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг фуқаролар сайлов ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, сайловчилар шикоятларини доимий режимда қабул қиладиган ва кўриб чиқадиган тўғридан-тўғри “Ишонч телефони” ишга туширилгани ижобий баҳоланди.

Зиёда АШУРОВА, «Халқ сўзи» мухбири

Мавзуга оид

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) 9-декабрь куни 2016-йилнинг 4-декабрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунларини маълум қилди.

09/12/2016

Хитой билан Ўзбекистон самимий ва бир-бирига ишонадиган яқин қўшни, қалин дўст ва ишончли шериклардир. Сиёсий ишонч, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва стратегик шериклик алоқалари мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилган кундан бошлаб муваффақиятли ривожланмоқда.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон ўртасида Туркия томонининг ташаббуси билан 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Ўзбекистон фаровонлиги йўлида давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятингизга улкан муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик ва барқарор тараққиёт тилайман.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 2016-йил 6-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016-йил 5-декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

07/12/2016

Охирги янгиликлар

Японияда Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

27/09/2023Батафсил

ФАО Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни яхшилаш учун махсус ускуналар топширди

26/09/2023Батафсил

Темир йўл соҳасини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди

25/09/2023Батафсил

МБ валюта курслари 22/09/2023

$ 1 12190.01 +0.098%
€ 1 12987.24 -0.314%
₽ 1 126.91 +0.674%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+