logo
ЎЗ
РУ EN ЎЗ
  • Ўзбекистон
  • Иқтисод
  • Молия
  • Технологиялар
  • Биржалар
  • Маданият
  • Спорт
  • Туризм
ЎЗ
РУ EN ЎЗ

«Барон» фильми контрафакт нусхалари тарқатилишига чек қўйилмоқда

«Барон» фильми контрафакт нусхалари тарқатилишига чек қўйилмоқда

01/02/2016 00:25

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмаси асосида давлат маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган ва мутлақ ҳуқуқлари агентликка тегишли бўлган «Барон» номли бадиий фильм ҳозирги кунда Республика кинотеатрларида кенг намойиш этилмоқда.

Бироқ, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги бир қатор бозорлар ва бошқа савдо ҳудудларида ушбу фильмнинг контрафакт нусхалари ноқонуний тарзда сотилаётгани ҳақидаги хабарларнинг пайдо бўлиши агентлик томонидан Интеллектуал мулк агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда аниқ чоралар кўришни тақазо қилди.

Ҳозирги кунда «Барон» фильмининг контрафакт нусхалари тарқатилишига чек қўйилишини таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларининг тегишли Ишчи гуруҳлари аъзолари билан ҳамкорликда мониторинг тадбирлари ташкил этилмоқда. Аниқланган ҳар бир қонунбузилиш ҳолатлари бўйича ваколатли давлат органлари томонидан қонунбузарларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик чоралари кўрилиб, улар томонидан етказилган моддий зарарларнинг тўлиқ ундирилиши таъминланади.

Ўз навбатида юртимиз фуқаролари ва барча киноихлосмандлардан ижодкорларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишга ҳамда бу каби ноқонуний хатти-ҳаракатларга нисбатан ўз фуқаролик бурчларини кўрсатишларини сўраб қоламиз. Зеро миллий кинематография санъатимизнинг ривожланишини, фильмларимизни халқаро экранларда намойиш этилишини ва бу орқали беқиёс мамлакатимизнинг довруғини янада кенг ёйишни истар эканмиз, бу каби ўта салбий ҳолатларга қарши барчамиз қарши туришимиз лозим бўлади.

Охирги янгиликлар

ФАО Ўзбекистонда ер деградациясига қарши курашиш учун иқлимга мослаштирилган буғдой етиштиришни қўллаб қувватлайди

23/03/2023Батафсил

Рамазон ойининг бошланиши 23 мартга тўғри келади

22/03/2023Батафсил

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда БАА Президенти девонининг таълим ва тадқиқотлар бўйича котибияти ўртасида англашув меморандуми имзоланди

18/03/2023Батафсил

МБ валюта курслари 17/03/2023

$ 1 11417.98 -0.276%
€ 1 12123.61 -0.837%
₽ 1 149.33 -1.256%
Бошка валюталар »
  • Рио-2016
  • Сайлов-2016
logo
  • Гувоҳнома: №0601
  • Берилган санаси: 28.10.2009 йил
  • Муассис: DAILY MEDIA ХК
  • Сайт раҳбари: Умаров Анвар Абрарджанович
  • Таҳририят манзили: 100180, Тошкент шаҳри, Юнусабад 12-27-73
  • Электрон манзил: info@uzdaily.com

Биз хакимизда

  • About Us
  • Condition of Use
  • Privacy Policy
  • Gadgets
  • Advertisement

Социал тармоқлар

  • Facebook

  • Twitter

  • Google+

  • Telegram

© 2007-2022 UzDaily.uz. Ҳамма ҳуқуқлар ҳимояланган. UzDaily.uz интернет-нашри ОАВ сифатида 0601 рақами билан 28.10.2009 й. давлат рўйхатидан ўтган. Ҳамма хизматлар лицензияларга, маҳсулотлар эса сертификатларга эга.

18+