7
Ўзбекистон

Зироат Мирзиёева «Ноль чиқинди» глобал альянсини тузишни қўллаб-қувватлади

Зироат Мирзиёева «Ноль чиқинди» глобал альянсини тузишни қўллаб-қувватлади
Зироат Мирзиёева «Ноль чиқинди» глобал альянсини тузишни қўллаб-қувватлади / Фото: ZiroatMirziyoyevaFirst_lady.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Анталия шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди. Унда «Ноль чиқинди» (Zero Waste) глобал альянси ташкил этилаётгани эълон қилинди.

Тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг COP31 иқлим конференциясида иштирок этиш учун Туркияга амалга оширган ташрифи доирасида бўлиб ўтди.

Альянс табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тамойилларини илгари суриш ва чиқиндилар ҳажмини камайтириш мақсадида давлат ва ҳукумат раҳбарларининг рафиқаларини бирлаштиришга қаратилган.

Учрашув давомида Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоғанга таклиф ва самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, унинг Zero Waste ташаббусини халқаро миқёсда илгари суришга қўшаётган ҳиссасини алоҳида таъкидлади. Ўзбекистон Биринчи хоними альянс ташкил этилишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бундан ташқари, Зироат Мирзиёева бирлашма доирасида экологик таълимни ривожлантириш ҳамда ёшлар томонидан ишлаб чиқилган экологик лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилди.

 

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.