Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

«Yangi Avlod» саноат зонасида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

UzDaily · 21.06.2026 · 17:55 · 20 views
«Yangi Avlod» саноат зонасида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

«Yangi Avlod» саноат зонасида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида «Yangi Avlod» махсус саноат зонаси раҳбарияти, Сергели тумани ҳокимлиги ҳамда Хитойнинг ZHONG XIN STEEL компанияси ўртасида уч томонлама инвестиция келишуви имзоланди.

 

Инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 3,1 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Имзоланган ҳужжат пойтахт саноат тармоғига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этиш, халқаро саноат ҳамкорлигини янада кенгайтириш ҳамда ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳиятини сифат жиҳатидан оширишга қаратилган.

Келишув доирасида махсус саноат зонаси ҳудудида янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш режалаштирилган. Бу эса қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, замонавий хорижий технологияларни маҳаллий ишлаб чиқариш жараёнларига жорий этиш имконини беради.

UzDaily · 👁 20 views · 21.06.2026 · 17:55