Иқтисод

Uzbekistan Airways Фарғонадан Урумчига парвозларни йӯлга қӯймоқда

Uzbekistan Airways Фарғонадан Урумчига парвозларни йӯлга қӯймоқда
Uzbekistan Airways Фарғонадан Урумчига парвозларни йӯлга қӯймоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airways авиакомпанияси Фарғона ва Урумчини боғлайдиган янги авиақатновни йӯлга қӯйганини эълон қилди.

Ташувчи маълумотига кӯра, 4 апрелдан бошлаб HY 571/572 рейси ҳар жума куни амалга оширилади.

Самолёт Фарғонадан маҳаллий вақт билан 23:15 да учиб кетади, Урумчига эса манзил вақти билан эртаси куни 04:35 да етиб боради.

Қайтиб келувчи рейс Урумчидан 06:05 да жӯнаб кетиб, маҳаллий вақт билан 05:35 да Фарғонага қӯниши режалаштирилган.

Беҳзод Ҳожиматов
Беҳзод Ҳожиматов

Беҳзод Ҳожиматов журналистика соҳасида катта тажрибага эга. Фаолияти давомида у Ўзбекистондаги турли янгиликлар нашрларида журналист ва муҳаррир сифатида ишлаган. UzDaily'да нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун янгиликлар ёзган ва таҳрир қилган.