Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) C-STORE МЧЖга крипто-дўкон фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Агентликнинг 2026 йил 9 ноябрда хабар беришича, лицензия 2022 йил 15 августда 3380-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Криптоактивлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом»га мувофиқ расмийлаштирилган.
Берилган лицензия ҳақидаги маълумотлар лицензияларнинг электрон реестрига киритилди. Ушбу маълумотлар билан агентликнинг расмий веб-сайтида танишиш мумкин.