Иқтисод

Тошкентда 900 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди

Тошкентда 900 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди
Тошкентда 900 млн сўмлик тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди / Фото: Ўзбекистон Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрида қарийб 900 млн сўмлик тамаки маҳсулотларини ноқонуний сақлаш ҳолати аниқланди. Яшнобод туманидаги уйлардан бирида кейинчалик сотиш учун мўлжалланган, акциз маркалари бўлмаган 20 мингдан ортиқ қути импорт сигаретлари топилди.

Тезкор тадбир Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг контрабандага қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилди.

Олдиндан шахси аниқланган фуқаронинг турар жойида холислар иштирокида ва белгиланган тартибга мувофиқ ўтказилган текширув давомида божхона ходимлари хорижда ишлаб чиқарилган 22 турдаги 20 060 қути тамаки маҳсулотини аниқлади. Маҳсулотлар акциз маркаларисиз сақланган.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, аниқланган маҳсулотларнинг умумий қиймати қарийб 900 млн сўмни ташкил этади.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.