Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Uzbekistan Airports зиёрат турларини ташкил этувчи туристик компанияларга чекловлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

UzDaily · 20.02.2025 · 18:05 · 428 views
Uzbekistan Airports зиёрат турларини ташкил этувчи туристик компанияларга чекловлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Uzbekistan Airports зиёрат турларини ташкил этувчи туристик компанияларга чекловлар ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Uzbekistan Airports компанияси ижтимоий тармоқларда Саудия Арабистонига зиёрат турларини ташкил этувчи туристик компаниялар учун чекловлар жорий этилгани ҳақида тарқалган маълумотларга муносабат билдирди.

Тарқатилган видеоматериалларда Тошкент халқаро аэропортида Саудия Арабистонига зиёрат  турларини ташкил этувчи туристик компаниялар чекловлар жорий қилингани ҳақида хабар қилинган эди.

Uzbekistan Airports бу маълумотларни рад этди ва аэропорт томонидан ҳеч қандай чекловлар киритилмаганини таъкидлади.

Компаниянинг маълум қилишича, авиачиптаси мавжуд барча йўловчилар рейсларга ўз вақтида рўйхатдан ўтиб, парвозга жўнаб кетишган.