Тошкентда Технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди

Тошкентда Технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди

Тошкентда Технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкентда Технопарк ҳудудида ёнғин содир бўлди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотига кўра, ёнғин 1 май куни эрталаб Қўшбеги кўчасидаги синтифон ишлаб чиқариш цехида юзага келган. Ёнғин ҳақидаги хабар соат 07:01 да тушган ва уч дақиқа ўтиб, 07:04 да ёнғин ўчириш ва қутқарув гуруҳлари воқеа жойига етиб келган.

Ёнғин соат 07:45 да локаллаштирилган ва тўлиқ ўчирилган вақти 08:09 ни ташкил этган.

Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида маълумот берилмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг