Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Тошкентда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази очилади

Беҳзод Ҳожиматов · 27.06.2016 · 13:26 · 687 views
Тошкентда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази очилади
Тошкентда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази очилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 28-июнь куни Тошкентда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази очилади.

Мазкур марказ Германиянинг “DVV International” компанияси (Returning PATH: Promoting Access To basic Human rights for vulnerable women and men) лойиҳаси доирасида очилади. Лойиҳа Европа Иттифоқи ҳамда Германиянинг Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги томонидан молиялаштирилади.

Лойиҳа аҳолининг ижтимоий ҳимояга мухтож қатламлари вакилларига малакали тайёрлаш, шунингдек, руҳий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Ана шу мақсадда Тошкентда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази очилади.