Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Туркияда ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг жасади Ватанга олиб келинди

UzDaily таҳририяти · 06.08.2026 · 22:10 · 25 views
Туркияда ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг жасади Ватанга олиб келинди
Туркияда ҳалок бўлган ўзбекистонликнинг жасади Ватанга олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиянинг Бурса вилоятида ҳалок бўлган 36 ёшли Ўзбекистон фуқароси Ойбек Ниёзовнинг жасади Ватанга олиб келиниб, унинг оиласига топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар қилди.

Дипломатик ваколатхона Хоразм вилоятида туғилган марҳумнинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

Консулхона маълумотига кўра, Ойбек Ниёзов Инегол туманида меҳнат фаолиятини олиб борган.

Бош консулхона вакиллари марҳумнинг қариндошларига зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатган ҳамда Туркиянинг ваколатли органлари билан ташкилий масалаларни мувофиқлаштирган.

Ўзбекистон Миграция агентлиги кўмаги ва кўрсатилган моддий ёрдам туфайли марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келиниб, унинг оиласига топширилди.

Ойбек Ниёзовнинг вафот этиш ҳолатлари ва сабаблари Туркиянинг ваколатли органлари томонидан белгиланган тартибда ўрганилмоқда.