Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Спорт

«Башакшехир» Шомуродов ва Файзуллаев билан еврокубокдан чиқди

UzDaily таҳририяти · 30.07.2026 · 23:59 · 89 views
«Башакшехир» Шомуродов ва Файзуллаев билан еврокубокдан чиқди
«Башакшехир» Шомуродов ва Файзуллаев билан еврокубокдан чиқди / Фото: "Истанбул Башакшехир".

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп тепадиган Туркиянинг «Истанбул Башакшехир» клуби Конференциялар лигасидаги иштирокини якунлади. Жамоа иккинчи саралаш босқичининг жавоб учрашувида Финляндиянинг «Интер Турку» клубига 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Фин клубига ғалабани Яссе Туоминен ва Клинтон Джефта томонидан киритилган голлар таъминлади. Икки учрашув натижасига кўра, «Интер Турку» турнирнинг кейинги босқичига йўл олди, «Башакшехир» эса еврокубоклардаги иштирокини якунлади. Жамоалар ўртасидаги биринчи учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди.

Аббосбек Файзуллаев танаффусдан сўнг дарҳол майдонга тушди, Элдор Шомуродов эса 77-дақиқада алмаштирилди. Таркибдаги ўзгаришларга қарамай, Туркия жамоаси учрашув кечишини ўзгартиришга муваффақ бўлмади.

Учрашувда ҳеч бир футболчи майдондан четлатилмади. Бош ҳакам жами тўртта сариқ карточка кўрсатди, улардан бири «Башакшехир» ҳимоячиси Онур Булутга берилди.