Ўзбекистон

Тошкентда банк ходимлари мижознинг 300 минг долларини ўзлаштирган

Тошкентда банк ходимлари мижознинг 300 минг долларини ўзлаштирган
Тошкентда банк ходимлари мижознинг 300 минг долларини ўзлаштирган / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент шаҳрининг Сергели туманида тижорат банкларидан бирининг ходимлари, тергов маълумотларига кўра, мижознинг депозит ҳисобварағидан 300 минг долларни ўзлаштирган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, И.М. исмли фуқаро банкда 500 минг доллар миқдорида депозит очган.

Тегишли ходимлар, таъкидланишича, унинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштирган. Шундан сўнг ҳисобварақдан 300 минг доллар ечиб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш, шунингдек, ҳужжатларни қалбакилаштириш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалар бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.