Ўзбекистон

Саида Мирзиёева Нью-Йоркда Антониу Гутерриш билан учрашди

Саида Мирзиёева Нью-Йоркда Антониу Гутерриш билан учрашди
Саида Мирзиёева Нью-Йоркда Антониу Гутерриш билан учрашди / Фото: Telegram/SShMirziyoyeva.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 21 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди. Учрашув БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва БМТ ҳамкорликда ривожлантираётган асосий ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева мураккаб халқаро вазият шароитида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорлик қилиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

У Антониу Гутерришга глобал етакчилиги ҳамда хавфсизликнинг асосий соҳаларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.