Ўзбекистон

Тошкент метрополитени йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатди

Тошкент метрополитени йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатди
Тошкент метрополитени йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 14 сентябрь куни Тошкент метрополитени бир суткада ташилган йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатди. Кун давомида метро хизматларидан 1 165 550 киши фойдаланди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.

 

Бунга қадар энг юқори кўрсаткич 2026 йил 8 май куни қайд этилган бўлиб, ўша куни метрополитен 1 117 061 нафар йўловчини ташиган.

Янги рекорд аввалги максимал кўрсаткичдан 48 489 нафар йўловчига юқори бўлди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.