Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистонда бепул Музейлар ҳафталиги ўтказилмоқда

Дилафруз Ниязова · 04.09.2026 · 16:15 · 42 views
Ўзбекистонда бепул Музейлар ҳафталиги ўтказилмоқда
Ўзбекистонда бепул Музейлар ҳафталиги ўтказилмоқда / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2–8 сентябрь кунлари анъанавий Музейлар ҳафталиги ўтказилмоқда. Ушбу тадбир доирасида мамлакат аҳолиси 114 та давлат музейига бепул ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги маълум қилди.

Бепул кириш агентлик тизимидаги барча давлат музейларида, жумладан музей-қўриқхоналар ва уй-музейларда амал қилади.

Мазкур акция Ўзбекистон фуқаролари учун амал қилади ва хорижий сайёҳларга татбиқ этилмайди.

Маданий мерос агентлигида таъкидланишича, Музейлар ҳафталиги мамлакат тарихи, санъати ва миллий мероси билан танишиш, шунингдек, ноёб экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради.

«Музейлар ҳафталиги — мамлакатимиз тарихи, санъати ва миллий мероси билан танишиш, шунингдек, ноёб экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлиш учун ажойиб имконият», — дея маълум қилди агентлик.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги давлат музейларига ҳар ойнинг биринчи якшанбасида ҳам бепул ташриф буюриш мумкин.