Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 14 сентябрь куни Тошкент метрополитени бир суткада ташилган йўловчилар сони бўйича янги рекорд ўрнатди. Кун давомида метро хизматларидан 1 165 550 киши фойдаланди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати хабар берди.
Бунга қадар энг юқори кўрсаткич 2026 йил 8 май куни қайд этилган бўлиб, ўша куни метрополитен 1 117 061 нафар йўловчини ташиган.
Янги рекорд аввалги максимал кўрсаткичдан 48 489 нафар йўловчига юқори бўлди.