Иқтисод

Ҳалабда «Сурия–Ўзбекистон» савдо уйи очилади

Ҳалабда «Сурия–Ўзбекистон» савдо уйи очилади
Ҳалабда «Сурия–Ўзбекистон» савдо уйи очилади / Фото: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Суриянинг Ҳалаб шаҳрида «Сурия–Ўзбекистон» савдо уйи иш бошлайди. У ўзбек маҳсулотларини хорижий бозорда илгари суриш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги экспорт имкониятларини яратишга хизмат қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси хабар берди.

Тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчиларга савдо уйига жойлаштириш ва намойиш этиш учун маҳсулот намуналарини тақдим этиш таклиф қилинди.

Устувор йўналишлар рўйхатига мебель саноати, марлидан тайёрланган техник маҳсулотлар, фармацевтика, қандолатчилик ва кабель маҳсулотлари, шунингдек, минерал ўғитлар киритилди.

Намуналарни йиғиш, уларни Сурияга етказиб бериш ва савдо уйида намойиш этиш билан боғлиқ харажатлар «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан қопланади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.