Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Фарғона вилояти ва Mitsui янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Дилафруз Ниязова · 05.09.2026 · 16:15 · 40 views
Фарғона вилояти ва Mitsui янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Фарғона вилояти ва Mitsui янги лойиҳаларни муҳокама қилди / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида Япониянинг Mitsui & Co., Ltd. компанияси билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. 4 сентябрь куни вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бош вакили Томо Шинго бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Япония технологиялари асосида янги инвестиция лойиҳалари

Музокаралар давомида томонлар Япония технологияларидан фойдаланган ҳолда янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари, шунингдек, Фарғона вилоятида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.

Учрашув иштирокчилари Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланаётгани ва икки томонлама ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Алоҳида эътибор ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, япон инвесторлари иштирокидаги лойиҳалар сонини кўпайтириш ва янги инвестиция ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилди. Томонлар бу йўналишда делегацияларнинг ўзаро ташрифларига муҳим аҳамият бермоқда.

Таълим соҳасида Япония тажрибаси

Учрашувда Фарғона вилояти Япониянинг илғор тажрибасини жорий этишга алоҳида эътибор қаратаётгани қайд этилди.

Жумладан, таълим соҳасида тажриба-синов тариқасида япон таълим методикаси жорий этилди. Вилоятдаги олий таълим муассасаларида ҳам мутахассислар тайёрлаш замонавий ёндашувлар асосида амалга оширилмоқда.

Mitsui & Co. Ўзбекистонда 1993 йилдан бери ишлайди

Mitsui & Co., Ltd. штаб-квартираси Токио шаҳрида жойлашган халқаро савдо-инвестиция компанияси ҳисобланади. Компания дунёнинг 62 мамлакатида фаолият юритади, унинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси эса 1993 йилдан бери ишлаб келмоқда.

Компания энергетика, инфратузилма, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати, кимё саноати, рақамли технологиялар, логистика ва бошқа соҳаларда инвестиция лойиҳаларини амалга оширади.

Қандай лойиҳалар таклиф этилди?

Музокаралар давомида нефть саноати, сув таъминоти, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, инфратузилма, туризм ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.

Mitsui & Co. компаниясининг фаолият йўналишларини инобатга олган ҳолда, томонлар ҳамкорликни янада фаол ривожлантириш ва истиқболли лойиҳаларни илгари суриш бўйича чоралар кўришга келишиб олди.

Музокараларда, шунингдек, Mitsui & Co., Ltd. компаниясининг Қозоғистондаги ваколхонаси бош вакили Тўлқинжон Раҳимов ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Уб