7
Иқтисод

Ўзбекистон ва GE Aerospace авиация мутахассисларини тайёрлашни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва GE Aerospace авиация мутахассисларини тайёрлашни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва GE Aerospace авиация мутахассисларини тайёрлашни муҳокама қилди / Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ва Американинг GE Aerospace компанияси авиация соҳаси мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.

Бу ҳақда 19 октябрь куни Самарқандда Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг GE Aerospace компаниясининг глобал тижорий савдолар бўйича вице-президенти Маҳендра Р. Наир билан учрашуви якунлари бўйича маълум бўлди.

Томонлар соҳада малакали мутахассисларга бўлган талаб ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, авиация кадрларини тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар якунида янги кадрларни тайёрлаш ва амалдаги мутахассисларнинг касбий малакасини оширишга йўналтирилган таълим дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.