Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Иқтисод

Сирдарё вилояти Хитой компаниялари билан муҳим саноат тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 16.12.2025 · 21:35 · 287 views
Сирдарё вилояти Хитой компаниялари билан муҳим саноат тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Сирдарё вилояти Хитой компаниялари билан муҳим саноат тармоқларидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Сирдарё вилояти ҳокимлигида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Хитой Халқ Республикасининг Zhuoya International, Henan Wanxin, Xiamen Pubiao Technology Group, Хитой био-инженерия жамияти, Синтсзян кичик ва ўрта бизнесни ташқи бозорларга чиқариш хизматлари иттифоқи ҳамда «Жинчен» Синтсзян энергетик технологияларни ривожлантириш компанияси раҳбарияти ва вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида логистика, савдо, электротехника, қурилиш саноати ҳамда фармацевтика соҳаларида Сирдарё вилоятида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришдилар.