Наманганда халқаро пайвандлаш мактаби очилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миграция агентлиги ҳамда Словакиянинг нуфузли Welding Research Institute (VÚZ) институти ўртасида амалий ҳамкорлик келишуви имзоланди.
VÚZ — 75 йиллик тажрибага эга, пайвандлаш соҳасида Европа ва халқаро даражада тан олинган Словакиянинг етакчи илмий-тадқиқот институти бўлиб, IIW ва EWF тизимлари бўйича халқаро сертификатлаш ваколатига эга.
Келишувга кўра, эндиликда Наманганда ҳам замонавий халқаро пайвандлаш мактаби очилади.
Унда:
Словакия ва Европа мамлакатларидан малакали мутахассисларни жалб қилган холда халқаро стандартлар асосида пайвандлаш йўналишлари ўқитилади;
битирувчилар IIW/EWF халқаро сертификатини олади ва ривожланган мамлакатларда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланади.