Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Ҳиндистон парламенти спикери билан учрашди

UzDaily таҳририяти · 05.08.2026 · 12:25 · 22 views
Бахтиёр Саидов Ҳиндистон парламенти спикери билан учрашди
Бахтиёр Саидов Ҳиндистон парламенти спикери билан учрашди / Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4 август куни Ҳиндистон Лок Сабҳаси — парламент қуйи палатаси спикери Ом Бирла билан учрашув ўтказди.

Томонлар парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш ва икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар чоғида парламент дипломатиясининг икки томонлама муносабатларни кенгайтиришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат давомида парламентлараро мулоқотни янада чуқурлаштириш, парламентлар ҳузуридаги дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш ҳамда қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари кўриб чиқилди.

Бахтиёр Саидовнинг маълум қилишича, учрашув самимий ва мазмунли руҳда ўтган.

Ом Бирла ҳам ўтган йили Ўзбекистонга амалга оширган ташрифини эслаб, Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси доирасида кўрсатилган самимий қабул ва меҳмондўстлик учун яна бир бор миннатдорлик билдирди.