Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Дилафруз Ниязова · 28.07.2026 · 21:15 · 205 views
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади / Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қaсим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 29 июль куни амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Остона шаҳрида “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

“Келажак ўйинлари” ўзида анъанавий спорт турлари ва уларнинг рақамли шаклларини мужассам этган.

Мусобақа 29 июлдан 9 августга қадар 50 дан ортиқ мамлакат вакиллари, жумладан, Ўзбекистон спортчилари иштирокида ўтказилади.