Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик эркак Туркиядан экстрадиция қилинди

UzDaily таҳририяти · 05.08.2026 · 12:00 · 21 views
Фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик эркак Туркиядан экстрадиция қилинди
Фирибгарликда айбланган ўзбекистонлик эркак Туркиядан экстрадиция қилинди / Фото: Интерпол.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркия давлатидан фирибгарликда айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълум қилди.

Уларнинг маълумотларига кўра, қидирувда бўлган А.А. исмли шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

У тергов органларидан яшириниб, Туркия ҳудудида бўлган. Шахс халқаро қидирувга берилганидан қарийб бир ярим йил ўтиб, унинг турган жойи аниқланган ва у қўлга олинган.

Зарур жараёнлар якунланганидан сўнг, гумонланувчи Ўзбекистон томонига топширилган.

Айни вақтда экстрадиция қилинган шахс кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш ва суд муҳокамасини амалга ошириш учун ваколатли органларга берилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таъкидлашича, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, халқаро қидирув ҳамда одил судловдан яширинаётган шахсларни экстрадиция қилиш соҳаларидаги ҳамкорлик доимий равишда амалга оширилмоқда.