Спорт

Шавкатжон Болтаев Осиё ўйинларида бронза медаль олди

Шавкатжон Болтаев Осиё ўйинларида бронза медаль олди
Шавкатжон Болтаев Осиё ўйинларида бронза медаль олди / Фото: Aichi–Nagoya 2026.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси боксчиси Шавкатжон Болтаев Осиё ўйинларида 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси хабар берди.

 

Мусобақанинг ярим финал босқичида Болтаев Қозоғистон вакили Торехан Сабирханга қарши рингга чиқди. Ўзбекистонлик спортчи кескин ва муросасиз кечган жангни ўтказди, бироқ баҳс якунига кўра 0:5 ҳисобида рақибига мағлуб бўлди.

Шу тариқа, Шавкатжон Болтаев Осиё ўйинларидаги иштирокини бронза медали билан якунлади.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.