Спорт

Полина Кудерметова Пекиндаги WTA 1000 турнирининг иккинчи даврасига чиқди

Полина Кудерметова Пекиндаги WTA 1000 турнирининг иккинчи даврасига чиқди
Полина Кудерметова Пекиндаги WTA 1000 турнирининг иккинчи даврасига чиқди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Полина Кудерметова Пекин шаҳрида ўтказилаётган WTA 1000 туркумидаги турнирнинг иккинчи даврасига йўл олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Теннис федерацияси хабар берди.

 

Биринчи давра учрашувида Кудерметова Хитой вакили Есинь Мани уч сетда мағлуб этди. Баҳс 6:7, 6:3, 6:2 ҳисобида Ўзбекистон теннисчиси фойдасига якунланди.

Шу тариқа, Полина Кудерметова учрашув якунларига кўра турнирнинг иккинчи даврасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.