Спорт

Акбар Жўраев Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Акбар Жўраев Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди
Акбар Жўраев Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон вакили Акбар Жўраев оғир атлетика бўйича мусобақаларда Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди. Спортчи икки машқ якуни бўйича 423 кг натижа қайд этди.

Жўраев даст кўтаришда 197 кг, силтаб кўтаришда эса 226 кг тош кўтарди. Икки машқ натижаси бўйича унинг кўрсаткичи 423 кгни ташкил этиб, чемпионлик унвонини қўлга киритишини таъминлади.

Бундан ташқари, Акбар Жўраев даст кўтариш бўйича жаҳон рекордини янгилади, шунингдек, даст кўтариш ва силтаб кўтариш бўйича Осиё ўйинларининг янги рекордларини ўрнатди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.