Ўзбекистон

Қозоғистон ва Хитой чегарасида автопунктлар вақтинча ёпилади

Қозоғистон ва Хитой чегарасида автопунктлар вақтинча ёпилади
Қозоғистон ва Хитой чегарасида автопунктлар вақтинча ёпилади / Фото: UzDaily.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қозоғистон ва Хитой давлат чегарасидаги автомобиль ўтказиш пунктлари Хитой Халқ Республикаси ташкил топгани куни муносабати билан 2026 йил 1 октябрдан 3 октябрга қадар вақтинча ишламайди.

Бу ҳақда Қозоғистон Давлат даромадлар қўмитаси хабар берди.

Ушбу даврда автомобиль ўтказиш пунктлари орқали фуқаролар, транспорт воситалари ва юкларнинг чегарадан ўтказилиши амалга оширилмайди.

Шу билан бирга, Қозоғистон ва Хитой чегарасидаги темир йўл ўтказиш пунктлари одатдагидек ишлашда давом этади.

Қозоғистон Давлат даромадлар қўмитаси миллий ташувчилар ва давлат чегарасини кесиб ўтишни режалаштираётган фуқароларни йўналишларни белгилаш ва сафарларни режалаштиришда мазкур вақтинчалик чекловни олдиндан ҳисобга олишга чақирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.