Спорт

Ўзбекистон курашда икки олтин ва бир бронза медаль олди

Ўзбекистон курашда икки олтин ва бир бронза медаль олди
Ўзбекистон курашда икки олтин ва бир бронза медаль олди / Фото: Aichi–Nagoya 2026.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон кураш терма жамоаси вакиллари Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларида икки олтин ва бир бронза медални қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

78 кг гача бўлган вазн тоифасида Покизаxон Камолдинова Осиё ўйинлари чемпиони бўлди. У ярим финалда ҳамюрти Шоҳиста Назаровани мағлуб этди. Мусобақа якунларига кўра, Назарова бронза медалга эга бўлди.

Финал баҳсида Камолдинова Жанубий Корея вакили Сумин Монга қарши беллашиб, ғалаба қозонди ва Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритди.

Ўзбекистонга яна бир олтин медални 81 кг гача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Аҳрор Зиёдуллаев олиб келди. У финалда эронлик спортчи Рамин Аҳмадзодани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари чемпиони бўлди.

Шу тариқа, Aichi-Nagoya-2026 Осиё ўйинларининг кураш баҳсларида Ўзбекистон вакиллари миллий делегация жамғармасини икки олтин ва бир бронза медаль билан тўлдирди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.