Спорт

Аичи-Нагоя-2026: Ўткирбек Жўраев олтин медални қўлга киритди

Аичи-Нагоя-2026: Ўткирбек Жўраев олтин медални қўлга киритди
Аичи-Нагоя-2026: Ўткирбек Жўраев олтин медални қўлга киритди / Фото: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон спорт гимнастикаси терма жамоаси вакили Ўткирбек Жўраев Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритди.

Мусобақанинг от устида бажариладиган машқ бўйича финалида Жўраев 14,733 балл тўплаб, энг яхши натижани қайд этди ва биринчи ўринни эгаллади.

Шу тариқа, Ўткирбек Жўраев Ўзбекистон терма жамоасига Осиё ўйинларида навбатдаги олтин медални тақдим этди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.