Спорт

Шомуродов «Башакшехир»нинг ғалабали учрашувида дубль қайд этди

Шомуродов «Башакшехир»нинг ғалабали учрашувида дубль қайд этди
Шомуродов «Башакшехир»нинг ғалабали учрашувида дубль қайд этди / Фото: «Башакшехир».

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон миллий терма жамоаси капитани Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг 5-турида Истанбулнинг «Башакшехир» клуби сафида дубль қайд этди.

«Башакшехир» ўз майдонида «Генчлербирлиги»ни 4:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

Скев Олсен 9-дақиқада ҳисобни очди. Элдор Шомуродов 33-дақиқада жамоасининг иккинчи голини урди. У жарима майдони марказида тўпни қабул қилиб, бурилиб зарба берди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Учрашувнинг 53-дақиқасида Селке пенальтини аниқ амалга ошириб, «Башакшехир»нинг устунлигини оширди.

Элдор Шомуродов 65-дақиқада иккинчи голини урди. У Скев Олсендан узатма қабул қилиб, ҳимоячиларни ортда қолдирди ва аниқ зарба билан тўпни дарвозага жойлади.

Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев учрашувнинг 76-дақиқасида майдонга тушди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.