Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

UzDaily · 29.08.2025 · 12:22 · 372 views
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Юртимизнинг қадимги тарихидан то бугунигача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримиз сиймолари акс этган мазкур мажмуа Мустақиллик рамзига айланган. Унинг энг юқори қисмидаги Ҳумо қуши мамлакатимиз герби, халқимизнинг эзгу қадриятларини ифодалайди.

Давлатимиз раҳбари мазкур монумент она Ватанимиз, мард ва жасур, тинчликсевар ва меҳнаткаш, қаҳрамон халқимиз шарафига бунёд этилган буюк обида эканини таъкидлаган эди.

Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди.

UzDaily · 👁 372 views · 29.08.2025 · 12:22