Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Ўзбекистон

Россияда рўй берган ЙТҲ да 13 нафар ҳамюртларимиз тан жароҳати олишди

Беҳзод Ҳожиматов · 09.08.2017 · 14:47 · 280 views
Россияда рўй берган ЙТҲ да 13 нафар ҳамюртларимиз тан жароҳати олишди
Россияда рўй берган ЙТҲ да 13 нафар ҳамюртларимиз тан жароҳати олишди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига биноан 2017 йил 8 август куни маҳаллий вақт билан тахминан соат 22:00да Россия Федерацияси Оренбург вилоятининг Нижняя Павловка – Холодне Ключи йўлининг 12-километрида Ўзбекистон фуқаролари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Йўлда “Mercedes” микроавтобуси ва “Chevrolet Lanos” енгил автомобили тўқнашган. Россия ФВВ маълумотларига кўра “Chevrolet Lanos” автомобилидаги 2 нафар Россия фуқароси вафот этган. Микроавтобусда бўлган 13 нафар Ўзбекистон фуқароси енгил жароҳат олган. Микроавтобус йўловчилари шаҳар ва туман касалхоналарига етказилган ва тиббий кўрикдан сўнг қўйиб юборилган.

Элчихона Консуллик бўлими ушбу ҳодиса натижасида жабр кўрган Ўзбекистон фуқароларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Маҳаллий ҳокимият билан, жумладан вилоят губернатори ва Оренбург тумани маъмурияти билан алоқа ўрнатилган.