Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Иқтисод

Наманган вилояти Беларусь билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Дилафруз Ниязова · 15.08.2026 · 10:35 · 36 views
Наманган вилояти Беларусь билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Наманган вилояти Беларусь билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда / Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация Беларусь Республикаси вазирлик ва идоралари мутасаддилари билан учрашув ўтказди.

Хусусан, “Беллегпром” концерни мутасаддилари билан учрашувда енгил саноат йўналишида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, замонавий технологияларни жалб этиш ҳамда Наманган текстиль маҳсулотларини Беларусь бозорига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди.

«Беллегпром» енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан шуғулланувчи корхоналарни бирлаштиради. Концерн таркибига 60 дан ортиқ ташкилот киради. Улар тўқимачилик, тикувчилик, трикотаж ҳамда чарм-пойабзал саноати йўналишларига бўлинади.
 

Шунингдек, Беларусь Республикаси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлиги, Озиқ-овқат саноати бирлашмаси вакиллари билан мулоқотларда икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уларни янада ривожлантириш асосий эътиборда бўлди. 

Наманган вилояти делегациясининг Беларусь Республикасига сафари давом этмоқда.