Ўзбекистон Иқтисод Молия Технологиялар Маданият Спорт Туризм Дунё Media OutReach Newswire
O'z Ўз Ру En
Молия

Uzbek Leasing «Тартибга солиш қумдони»га кирди

Дилафруз Ниязова · 15.08.2026 · 11:00 · 36 views
Uzbek Leasing «Тартибга солиш қумдони»га кирди
Uzbek Leasing «Тартибга солиш қумдони»га кирди / Фото: ИЛМА.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ капитал бозори соҳасидаги махсус ҳуқуқий режим — «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.

Махсус режим доирасида компания хорижий валютада ифодаланган облигациялар эмитенти сифатида фаолият юритишни режалаштирмоқда.

Фаолият 2026 йил 29 апрелда 3826-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Капитал бозори соҳасидаги “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида хорижий валютада ифодаланган облигацияларни чиқариш, жойлаштириш, муомалага киритиш ва сўндириш тартиби тўғрисида»ги Низомга мувофиқ амалга оширилади.

«Uzbek Leasing International» компаниясининг «Тартибга солиш қумдони» иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши 2026 йил 14 августда амалга оширилди.