Молия

«Ипак йўли» банки тўққиз ойда фойдасини 9,2 фоизга оширди

«Ипак йўли» банки тўққиз ойда фойдасини 9,2 фоизга оширди
«Ипак йўли» банки тўққиз ойда фойдасини 9,2 фоизга оширди / Фото: Ipak Yuli Bank.

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — «Ипак йўли» банки 2026 йил январь–сентябрь ойлари якунларига кўра, 821,8 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2 фоизга кўп. Банк активлари 60,3 фоизга ўсиб, 40,1 трлн сўмга етди.

Фақат III чоракда, яъни июль–сентябрь ойларида банк фойдаси 341,3 млрд сўмни ташкил этди. Бу йиллик ҳисобда 27,7 фоизга кўпдир. Тўққиз ой давомида жами даромадлар 2,3 фоизга ошиб, 5 трлн сўмга етди.

Банк капитали 12 фоизга ўсиб, 4,8 трлн сўмни ташкил қилди. Кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни баҳолаш учун ажратилган маблағлар эса 52,9 фоизга ошиб, 336 млрд сўмга етди.

2026 йил сентябрь ойи бошида «Ипак йўли» банкининг кредит портфели 19,3 трлн сўмни ташкил этди. Портфелдаги муаммоли кредитлар (NPL) улуши 1,8 фоизга тенг бўлди.

 

Дилафруз Ниязова
Дилафруз Ниязова

Дилафруз Ниязова 2025 йилдан буён UzDaily жамоасида фаолият юритиб, нашрнинг ўзбек тилидаги версияси учун масъулдир.