Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2026 йил 23 октябрдан бошлаб «Чоштепа» темир йўл бекатида шаҳар атрофида қатновчи электр поездларидан метрога ўтиш имконияти яратилди.
«Shahar atrofida yo‘lovchi tashish» МЧЖ матбуот хизмати маълум қилишича, бекатнинг метро тизими билан интеграция қилиниши йўловчилар учун қулайликни ошириш, транспорт турлари ўртасида ўтишга кетадиган вақтни қисқартириш ва сафарларни режалаштиришни осонлаштиришга қаратилган.
Янги транспорт тугуни шаҳар транспорт инфратузилмасидан янада самарали фойдаланиш имконини беради ҳамда шаҳар атрофидаги темир йўл йўналишлари билан метро ўртасида қулайроқ қатновни таъминлайди.
Поездлар ҳаракат жадвали билан ticket.elektropoyezd.uz/schedule сайтида танишиш мумкин. Қўшимча маълумотни +998 71 237-89-14 телефон рақами орқали олиш мумкин.